Излаш

ФАО ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига фотосуратлар танловини эълон қилади

02 Декабр 2019

ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига (16 октябрь) бағишланган фототанлов эълон қилади. Сизда ноутбук, планшет ёки мобил телефон ютиб олиш имконияти бор!

photo_2019-09-16_17-20-40.jpg

Бугунги кунда нотўғри овқатланиш инсон соғлиги учун хавфли омиллардан бирига айланиб улгурди. Айни дамда дунёда 800 миллионда кўпроқ одам тўйиб овқатланмайди, бу сайёрамизнинг ҳар тўққизинчи аҳолисидир. Бутунжаҳон озиқ-овқат куни асосий эътиборни тўйиб овқатланмаслик, тўгри овқатланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал этишга қаратади.

Танлов учта тематик йўналиш бўйича ўтказилади:

• Соғлом овқатланиш

• Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

• Қишлоқ хўжалиги манзаралари.

Фотосуратлар ўрмонлар, чўл, сув ресурслари, яйловлар, асаларичилик, балиқчилик, мева, сабзавот, ва бошқа экинларни етиштириш, Барқарор ривожланиш мақсадлари ва бошқа мавзуларга бағишланиши мумкин.

Ҳакамлар ҳайати ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши учта ишни танлаб олади. Биринчи ўрин учун мукофот - ноутбук, иккинчи ўрин - планшет ва учинчи ўрин - смартфон. Тақдирлаш маросими Бутунжаҳон озиқ-овқат кунида ўтказилади.

photo_2019-09-16_17-20-15.jpg

Танлов қоидалари:

Танловда суратга олишда ҳар қандай тажрибага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари қатнашиши мумкин. Расмлар охирги 12 ой ичида - 2018 йил сентябрдан 2019 йил сентябргача олинган бўлиши керак.

Ҳар бир иштирокчи учтагача фотосурат юбориши мумкин Ҳар бир фотосуратга қисқача тавсиф ва суратга олиш жойи кўрсатилиши керак. Танловга расмлар 2019 йилнинг 10 октябрига қадар қабул қилинади.

Фотосурат талаблари:

Фотосуратлар JPG форматида FAO-UZ@fao.org электрон почтаси орқали қабул қилинади (Мавзу: WFD 2019 photo contest).

Ҳар бир файл ҳажми 5 МБдан ошмаслиги керак. Ҳар бир фотосуратни алоҳида-алоҳида юбориш мумкин.

Фотосурат ҳакамлар томонидан танланган ҳолатда, муаллифдан юқори аниқликдаги фотосуратни юбориш сўралади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech