«GALLA-ALTEG» АЖ КАСАБА УЮШМАСИ ТАРИХИ
"Galla-Alteg" АЖ ходимлари касаба уюшмаси ўз фаолитятини жамият асос солган кундан бошлаб фаолият кўрсатмоқда. У умумий ижтимоий меҳнат ва касбий манфаатлар билан боглиқ бўлган, ўз фаолиятига ва ўз фаолияти бўйича ишлайдиган ходимларни бирлаштиради. “G‘alla-Alteg” AЖ Касаба уюшмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат ва фуқаролик кодекслари, Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги, Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-хуқуқий хужжатлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави, ҳамда “G‘alla-Alteg” AЖ Касаба уюшмаси жаъмоа шартномаси асосида амалга оширади. “G‘alla-Alteg” AЖ касаба уюшмасининг олий органи хар беш йилда бир марта чақириладиган конференция хисобланади.
Касаба уюшмасининг сай-харакатлари билан корхона ходимларининг ижтимоий-иқтисодий химоясини кучайтириш мақсадида меҳнатни мухофаза қилиш, ижтимоий ҳимоя ва хуқуқий таълим, ёшлар билан ишлаш, хотин-қизлар, маданият ва маънавият, спорт ва саломатликни мустахкамлаш бўйича комиссия тузилган.
Касаба уюшмаси қўмитасининг энг мухим вазифаларидан бири ижтимоий шерикликни мустахкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича ишларда иштирок этишдан иборат.