Етказиб берувчиларга
Дон ва бунга алоқадор хом-ашёни 100%лик миқдорини маҳаллий таъминотчилари томонидан етказиб берилади.
Корхонанинг асосий товар кредитори бу - юқори ташкилот бўлмиш «O'zdonmahsulot» АКдир. Дон таййорлаш яқин ҳудудда жойлашган ўзига тегишли булган таййорлов пунктларида амалга оширилади. Корхона таййорлаган маҳсулот таркибида фақат маҳаллий ҳом-ашё бўлганлиги сабабли - республиканинг стратегик масаласи бўлмиш ғалла мутақиллигига муҳим ҳисса қушади.
Озуқа аралашмасини ишлаб чиқариш учун хом-ашё ва материаллар етказиб бериш, қуйидагиларга асосланади:
- ўз ишлаб чиқариш ресурслари - кепак, дон чиқиндилари;
- маҳаллий ресурслар - дон маҳсулотлари, шрот, фосфат, оҳактош озуқаси, ўсимлик уни, гўшт ва суяк уни.
Маҳсулотларни етказиш шартнома асосида амалга оширилади ва биринчи ўринда бу шартномалар Тошкент вилоятининг Юқори-Чирчиқ ва Паркент туманлари ферер хўжаликлари, ҳамда «O'zdonmahsulot» АК таркибидаги Жиззах вилояти корхоналари билан тузилади. Айрим хом-ашё компонентларини танқислиги сабабли озуқа аралашмаси ишлаб чиқилади, тўлиқ озуқа ратсионли омухта-ем эса камроқ. Ҳамма хом ашё сифатини назорати, хом ашё қабул қилишда ички махсус лабораторияларда олиб борилади.