Озиқ-овқат инқирози — бугун ва эртанги кун
Дунё мамлакатларида озиқ-овқат танқислиги бошланди. Энди вазият ёмонлашиб бораверадими? Бизни қандай сценарийлар кутмоқда? Вазият қачон ўнгланиши мумкин? "Gazeta.uz" ушбу мақолада бу борадаги турли таҳлиллар ва фикрларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этади.
Сўнгги йилларда дунёни жиддий инқироз ҳолатига тушириб қўйишга қодир воқеалар, ҳодисалар кўп содир бўлмоқда. Аввало COVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиёти учун жиддий синов бўлган бўлса, иқтисодиёт энди барқарорлашаётган бир вазиятда Россия Украина ҳудудида уруш ҳаракатларини бошлаб юборди, натижада, Европа ва Ақшнинг Россияга нисбатан санксиялари ҳамда Россиянинг уларга қарши чоралари жаҳон бўйлаб ўзаро озиқ-овқат савдоси занжирини узиб қўйди. Инқироз бошландими? Бунга фақат уруш сабаб бўлдими? Вазият қайси томонга қараб ривожланиши мумкин? Бу борадаги вазият қандай ссенарийга асосан ва қачон яхшиланиши мумкин? "Gazeta.uz" ушбу мақолада бу борадаги халқаро експертлар ва нашрларнинг турли таҳлиллари ва фикрларини сизнинг еътиборингизга ҳавола етади.
Нега озиқ-овқат инқирози юзага келди?
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу инқироз кўплаб можаролар, об-ҳаво ўзгариши ва иқтисодий ҳисоб-китоблардаги хатоликлар натижасида анча вақтдан бери етилиб келаётганди. Хусусан, Январ ойи охирида Тhе Times газ нархининг кўтарилиши дунё бўйлаб очарчилик келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида ёзган еди. Мақолада Россиянинг газдан таъсир ўтказиш учун восита сифатида фойдаланаётгани айтилган.
Россия ва Украина ўртасидаги қуролли тўқнашув эса ушбу жараённи тезлаштириб, вазиятни янада мураккаблаштирди — Украинадаги дон маҳсулотларини експорт қилувчи портлар Россия қуролли кучлари томонидан блокланди, Россиянинг ўзи еса ўз маҳсулотларини експорт қилишдан бош тортди. Ушбу мамлакатлардан амалга ошириладиган озиқ-овқат ва ўғит маҳсулотларининг таъминотисиз ҳозирги муаммони ҳал қилишнинг еса имкони йўқ.
Россия дунёдаги энг йирик буғдой експорт қилувчи мамлакат, Украина эса бу борада бешинчи ўринда туради. Россия ва Украинанинг жаҳон буғдой экспорти бўйича улуши деярли 30% ни ташкил қилади. Украинанинг блокада қилиниши буғдойнинг жаҳон бозоридаги нархини 53% га (йил бошидан буён) ошириб юборди. Ҳиндистон кучли қурғоқчилик туфайли експортни тўхтатганини еълон қилганидан кейин 'са нарх яна 6% га кўтарилди.
Ушбу мамлакатлар нафақат буғдой, балки арпа (Россия ва Украина жаҳон арпа експортининг 29% ини ташкил қилишади), маккажўхори (15%) ва кунгабоқар ёғи (75%) бўйича ҳам жаҳон експортининг асосий улушини ташкил қилишади.
Ҳали Россия томонидан қуролли ҳаракатларнинг бошланишидан олдин Жаҳон озиқ-овқат дастури вакиллари 2022 йилда кузатилиши мумкин бўлган қийинчиликлар ҳақида огоҳлантирган эди. Йирик буғдой ишлаб чиқарувчи мамлакат — Хитой, ўтган йили сув тошқини туфайли екишнинг кечиктирилгани ва бу йилги ҳосил тарихдаги енг ёмони бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган. Яна бир йирик буғдой етиштирувчи мамлакат — Ҳиндистонда кузатилган қурғоқчиликдан ташқари, Amerika ҳудудларидаги ёғингарчиликнинг кам кузатилаётганлиги ғалла ҳосилдорлигини пасайтириб қўймоқда. "Сўнгги 40 йилдаги енг даҳшатли қурғоқчилик Сомалига ҳам таъсир қилди. Global исиш даврига хуш келибсиз", — деб ёзади Тҳе Economist.
Ҳозир вазият қандай?
"Урушгача Украина буғдой ва маккажўхори експорти ўсаётган, Россияники еса пасайиб бораётган еди. Аммо сўнгги пайтларда, кўришимиз мумкинки, Россия експорти бирдан кўпая бошлади", — дейди Агфлоw аграр бозорларни таҳлил қилиш ташкилоти директори Набил Мседди. Унинг айтишича, Украина экспорт ҳажмининг пасайиши Россиянинг ғалабасидир.
Россия ва Украина умумий експорт ҳамкорларига ега (айниқса Шимолий Afrika ва Яқин Шарқда). Озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келгач, ушбу мамлакатларнинг кўпчилиги ҳозирда ўз захираларини тўлдириш мақсадида Россиядан ёрдам сўраб мурожаат қилишмоқда. Тҳе Тимесънинг ёзишича, Миср, Ерон ва Туркия ҳозирги кунда Россиянинг енг йирик ҳаридорларига айланмоқда ва Россиянинг ушбу мамлакатларга експорт ҳажми 500%, 481% ва 381% га ошган.
"Россия ҳукумати ўз ғазнасини бойитаётган бир пайтда, БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 50 млн инсон очлик хавфи остида қолмоқда", — деб ёзади Тҳе Times. Еврокопо Комиссияси раҳбари Ursula фон дел Ляеннинг таъкидлашича, Россия "очлик ва дон маҳсулотларини ўз кучини кўрсатиш учун восита сифатида қўлламоқда".
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қувват манбаи (газ, електр) бир-бири билан узвий боғлиқ. Афсуски иккала томондан ҳам ўз ишлаб чиқариш имкониятига ега бўлмаган мамлакатлар жуда оғир вазиятда қолмоқда. Март ойида, олдин пандемия, кейин еса Россия ва Украина ўртасидаги можаролар сабабли келиб чиққан инқироздан зарар кўрган Шри-Ланкада иқтисодий инқироз авжига чиқди. Таъминот танқислиги, нархларнинг кескин ошиши, енергия таъминоти етишмовчилиги ва маҳаллий валютанинг девалвацияси мамлакатда бир қатор норозиликларга сабаб бўлди ва Шри-Lanka президенти икки marta: апрел ва май ойида фавқулодда вазият еълон қилишга мажбур бўлди. Африкада ва Жанубий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам вазият оптимистик емас.
Тҳе Economist томонидан еълон қилинган мақолада ёзилишича, ҳозирда шундоқ ҳам дунёда деярли 250 млн инсон очлик остонасида турибди ва агар можаролар тўхтатилиб, озиқ-овқат таъминоти тикланмаса, яна юзлаб million аҳоли қашшоқлик чегарасида қолиб кетиши мумкин. Таъкидланишича, бугунги кунда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг юқори нархи сабабли тўйиб овқатланмаётганлар сони 440 млн дан 1,6 млрд га ошган.
Тҳе Еcономистъга кўра, Украинанинг озиқ-овқат експорти 400 млн кишини озиқ-овқат билан таъминлаб келган, бироқ Украина ўз сув ҳавзаларини миналагани ва Россия Odessa портини блокада қилгани сабабли експорт тўхтаб қолган. Украинадаги дон маҳсулотларини сақлаш омборлари (уруш оқибатида зарар кўрмаганлари) арпа ва маккажўхори каби маҳсулотларга тўла, фермерларда еса навбатдаги, июн ойининг охирида бўлиши кутилаётган ҳосилни сақлаш учун жой қолмаган, демак маҳсулотлар чириб қолиши мумкин. Кейинги екиш ишлари учун еса мамлакатда ресурслар ҳам, ишчи кучи етмайди. Россия еса, ўз навбатида, шу пайтгача Европа Иттифоқи мамлакатларидан сотиб олиб келинган, аммо ҳозирда експорти тўхтаб қолган уруғлар ва пестицидлар тақчиллигига дуч келиши мумкин.
Енг ёмони, ўғит ва енергия нархининг кўтарилиши фойда олиш кўрсаткичларини тушириб юбормоқда. Санксиялар ва табиий газ учун рақобат иккала бозорни ҳам издан чиқарди. Агар фермерлар ўғит истеъмолини камайтирса, дунё екинларининг ҳосилдорлиги биз учун енг зарур бир вақтда қулайди.
"Саросимага тушган сиёсатчиларнинг бу воқеаларга муносабати вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин. Можаро бошланганидан бери Қозоғистондан Қувайтгача бўлган 23 давлат озиқ-овқат экспортига қаттиқ чекловлар қўйганини еълон қилди. Ўғитлар экспортининг 1/5 қисмидан кўпроғи чекланган. Савдо тўхтаса, очарчилик бошланади", — деб ёзади Тhе Economist.
"Ўзаро айбловлар ўйини учун барча ссенарийлар тайёр: Ғарб Путинни махсус операция учун қораламоқда, Россия эса Ғарб санкцияларини қораламоқда. Дарҳақиқат, муаммоларнинг аксарияти иккинчи томон ҳаракатларининг натижасида юзага келди ва санкциялар эса уларни янада кучайтирди. Ҳаракатсизликни оқлаш учун ажойиб далил. Бу орада эса кўпчилик оч қолади, баъзилари эса ҳалок бўлади", — дейилган Тhе Economist мақоласида.
Дунёни нималар кутмоқда? Вазият яхшиланиши мумкинми?
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 18 май куни яқин ойларда кутилаётган "глобал озиқ-овқат танқислиги" таҳдиди ҳақида огоҳлантирди ва бу ҳолат йиллаб давом этиши мумкинлигини айтди.
Тhе Economist нашрининг ёзишича, бундай вазиятда камбағаллар кўпроқ азият чекади. "Ривожланаётган мамлакатларда оилалар ўз буджетининг 25% ини озиқ-овқатга, Африканинг Саҳрои Кабирдан жануброқда жойлашган мамлакатларида еса 40% ини сарфлайди. Мисрда нон овқатланиш рационининг 30% ини ташкил қилади. Кўпгина импорт қилувчи мамлакатлар ҳукуматлари камбағалларга қўшимча субсидиялар ажратишга қодир емас. Айниқса агар улар энергияни ҳам импорт қилишса, вазият бундан ҳам оғирроқ бўлиши мумкин — чунки ҳозир бу бозор ҳам нотинч".
Мутахассисларнинг маълум қилишича, Россия бу йил дон маҳсулотлари ҳосили бўйича юқори натижага еришиши кутилаётган ягона мамлакат бўлиши мумкин. Осиёнинг бир қатор мамлакатлари, шунингдек, Жазоир, Ироқ, Марокаш, Сурияда кузатилган қурғоқчилик сабабли бу йил ҳосилдорлик кам бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Бразилияда ҳам, Канада, Ақш ва Франсия каби йирик аграр мамлакатларда ҳам об-ҳавонинг инжиқликлари сабаб экинларга зарар етган.
Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, "агар бу йил гап озиқ-овқат маҳсулотларига йўл очиш (Украинадаги маҳсулотлар назарда тутилмоқда) ҳақида борса, кейинги йил озиқ-овқатнинг етишмаслиги ҳақида боради, ва бу бутун дунё бўйлаб 1,6 млрд инсонни қамраб олади". БМТ Бош котиби Украина дон маҳсулотларини ташиш режасини ишлаб чиқишга чақирди.
Вазият ўнгланиши учун ҳукуматлар биргаликда ҳаракат қилишлари керак ва биринчи навбатда ишни бозорлар очиқлигини таъминлашдан бошлаш керак бўлади. "Дунёдаги палма ёғи экспортининг 60% ини таъминлайдиган Индонезия май ойи охирида экспорт бўйича вақтинчалик тақиқни олиб ташлади. Европа Украинага темир йўл ва автомобил йўллари орқали Руминия ва Болтиқбўйи мамлакатлари портларига дон жўнатишда ёрдам бериши керак, гарчи енг оптимистик прогнозларга кўра, ҳосилнинг атиги 20 фоизини шу тарзда експорт қилиш мумкин. Ғаллани фавқулодда фақат энг камбағалларга етказиб бериш керак", — деб ёзади Тhе Economist.