Izlash

“G’alla-Alteg” АЖнинг барқарор молиявий-хўжалик фаолиятини таъминлаш буйича “Йул харита” дастури

(Фаолият тури: ун, омухта ем маҳсулотлари ва уруғлик буғдой ишлаб чиқариш)

 

 

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Бажарилиш учун масъуллар

Эришиладиган натижа

 

I. Махсулот таннархини қисқартириш

1.1

2022 йил якунлари бўйича натижалар:

1 тонна ун махсулот ишлаб чиқариш таннархини материал харажатларни қисқартириш хисобига амалга ошириш: Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 72%

Солиқ тўлангунга қадар фойда-9338 млн сум:

Рентабелик даражаси – 4,0%

 

2022 йил июн-декабр

 

 

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Бош хисобчи А.Эшмаматов

“Йул харита” дастуридаги чора-тадбирларни амалга оширилиши хисобига  2022 йилда кутилаётган натижалар:

 1 тонна ун махсулот ишлаб чиқариш таннархини материал харажатларни қисқартириш хисобига 931 млн. сум амалга ошириш: Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 80-85%га оширилади

Солиқ тўлангунга қадар фойда-13206 млн сум:

Рентабелик даражаси – 6,0%

1.2.

Корхонада ишлаб чиқариш ускуналари хаддан ташқари электр энергия кучланишига йўл қўймаслик

Июн-июл

ойларида

Ишлаб чикариш бўйича директор В.Смирнов, Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Юқори кучланишли трансформатор 6/6 2500кВар. ўрнатиш орқали электр энергиясини ойига 10%га (35.0млн сум) тежалади

1.3.

Бош корхона тегирмонида, таёр махсулот омбор ва элеватор бўлими ва бошқа ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлимлари, Ўзбекистон ДҚҚШ, Янгийўл ДҚҚШ, ишчиларининг қисман иш ўринларини қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш

Июн-июл

ойларида

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Бош хисобчи А.Эшмаматов Бўлим  бошлиғи (Ходимлар бошқаруви) Д.Исхакова, юридик ҳизмат бошлиғи Г.Газиев

Иш ўринларини қисқартириш орқали иш хаққи, иш хаққидан ажратма – 279,4 млн.сўмга камайтирилади

 

II. Ғалла ҳосили мавсумида дислокацияни қайта ишлаб чиқиш натижасида кўриладиган самара

2.1.

 

-Донни ташишда биринчи навбатда корхонанинг мавжуд 5та “Shacman” юк автомобилларидан оқилона фойдаланиш.

 - 2та юклагичларидан (погрузшик) унумли фойдаланиш орқали бошқа четдан келадиган ташкилотлар томонидан бажариладиган ишлар ҳажмини камайтириш.

- Корхона тасарруфидаги автомашиналар техник созлиги талаблари назоратини кучайтириш ортиқча эхтиёт қисм сотиб олиш ва таъмирлаш харажатларига йўл қўймаслик.

2022 йил ғалла-мавсумида

 

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Бош хисобчи А.Эшмаматов

Транспорт бўлими бошлиғи Инагамов А.

 

Транспорт харажати 170,6 млн.сўмга қисқаради

2.2.

 

Ижара берувчи корхона билан ижара шартномасини қайта кўриб чиқиб, муддатини қисқайтириш хисобига

2022 йил

Июн -сентабр

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Бош хисобчи А.Эшмаматов

Янгийўл туманида жойлашган ДҚҚШ учун ижара тўловини муддатини қисқартириш ҳисобига – 60 млн.сўм иқтисод қилинади

 

III. Носохавий активларни сотиш.

 

3.1.

Бош корхона балансида турган Паркент ДҚҚШ ва жамият таъсисчилигидаги нон цехларини сотиш

Июн-декабр

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Бош хисобчи А.Эшмаматов

Жамият ушбу объектларга хисобланадиган мулк ва ер солиғидан иқтисод қилади

 

 

3.2.

 

Корхонада тасарруфидаги ишлатишга зарурат бўлмаган ортиқча  енгил автомобилларини очиқ аукцион савдоларга чиқариш .

 

Йил давомида

 

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Транспорт ҳизмати бошлиғи  А.Инагамов

Юридик ҳизмат бошлиғи Г.Газиев

Эхтиёт қисмлар ёқилғи мой материаллар сотиб олиш харажатлари қисқартириш.

IV.Дебитор ва кредитор қарздорликларни сўндириш

4.1.

2021 йил ҳосили учун ғаллачилик хўжаликларига тарқатилган соя уруғлик  зудлик билан суд орқали ундириш чораларини кўриш

Йил давомида

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Бош хисобчи А.Эшмаматов

Юридик ҳизмат бошлиғи Г.Газиев

Молиявий – хужалик фаолияти яхшиланади тўловлар тизими мустахкамланади 504 млн. сум ундирилади.

4.2.

Корхоналардаги мавжуд дебитор қарздорликларни сўндириш (суд ижро органлари орқали)

Йил давомида

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Юридик ҳизмат бошлиғи Г.Газиев

Молиявий – хужалик фаолияти яхшиланади тўловлар тизими мустахкамланади 696 млн. сум ундирилади.

4.3.

Сотилган махсулотлар хисобидан ҳисоб рақамга тушадиган пул маблағлари ҳаракатини мониторинг қилиб бориш (Биринчи навбатда тушган маблағлар ҳисобидан Жамғармадан бўлган қарздорликларни ва банк кредитларни сўндиришга қаратиш).

 

Йил давомида

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Бош хисобчи А.Эшмаматов

Юридик ҳизмат бошлиғи Г.Газиев

Бакнк кредити фоизи тўлови олди олинади.

V. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш

5.1

Хом ашё бозорида (омухта ем тайёрлаш учун қўшимча хом-ашё) маркетинг олиб бориш.

Йил давомида

Молиявий ишлар бўйича директор Қ.Қувватов

Маркетинг бўлими бошлиғи Б.Ташметов

 

Махсулот рақобатбатбардошлиги ошади.

"G'alla-Alteg" AJning transformatsiya jarayoni

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech